UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 фев 11:23
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистонлик олимга Жанубий Корея университети фахрий доктори унвони берилди

Шу кунларда Ўзбекистон спорт делегацияси Жанубий Корея мамлакатида спорт таълими, маҳоратли спортчиларни тайёрлаш тизими, спорт менежменти, психология, диетология каби бир қатор йўналишлар бўйича Корея тажрибасини ўрганмоқда.

Сафар давомида мамлакатимиз спорт таълими мутахассислари Кореядаги кўплаб жисмоний тарбия ва спортга ихтисослашган олий ўқув юртлари раҳбарлари, спорт федерация мутасаддилари, спорт йўналишининг олимлари билан суҳбат ва музокаралар олиб бормоқда.

Ўзбекистон спорт делегацияси раҳбари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов Ёнг Ин университети вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, спорт таълими йўналишида янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича суҳбатлашди.

Учрашувда спортчи-талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, таълим дастурлари ва халқаро қўшма лойиҳалар каби масалалар кўриб чиқилди. Якунда икки университет ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.  

Мулоқот якунида Ёнг Ин университети президенти Жин-Соо Хан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримовни  Ёнг Ин университетининг жисмоний тарбия фахрий доктори илмий даражаси билан тақдирлади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг