UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 ноя 13:20
Янгиликлар

Дзюдо, Самбо

Ўзбекистонлик самбочи дзюдо бўйича Осиё чемпиони бўлди

Теглар :  ДзюдоСамбо
Тошкентда дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Мусобақанинг охирги кунида оғир вазн тоифасидаги ёшлар медаллар учун кураш олиб боришди, дея хабар берди МОҚ матбуот хизмати.

Қувонарлиси, турнир якунида ҳамюртларимиз 7 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза, жами 16 та медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар тоифасидаги баҳсларда ҳам дзюдочиларимиз биринчиликни қўлга киритишган эди. 

Қайд этиш лозимки, +100 кг вазн тоифасида самбо бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган Маҳмуджон Маҳсудов дзюдо баҳсларида ҳам ўзини кўрсата олди ва қитъа чемпионига айланди. Бир неча кун олдин бошқа бир самбочи қизимиз Гулҳаё Жўраева ҳам олтин медалга сазовор бўлганди.


Сўнгги кун дастурида шоҳсупага кўтарилган юртдошларимиз:

Олтин медаль:

-100 кг: Рустам Шораҳматов

+100 кг: Маҳмуджон Маҳсудов

-70 кг: Барчиной Қодирова

-78 кг: Ширинжон Йўлдошева

+78 кг: Фотима Қурамбоева


Кумуш медаль:

-81 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов


Бронза медаль:

-81 кг: Аҳрор Зиёдуллаев

-90 кг: Алишер Саманов

+100 кг: Абдуллоҳ Худоёров

-63 кг: Сарвиноз Ҳусанова

+78 кг: Моҳларойим Тўхтамишева

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг