UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 дек 17:49
Янгиликлар

Теннис

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси яна кўтарилди, қолганлар 82, 22, 20 поғонага пастлашди

Бугун Профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Янгиланган рейтингдан ўрин олган 8 теннисчимиздан бор йўғи бир нафари кўтарилишга муваффақ бўлди. Уч йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланган Сергей Фомин рейтингда кўтарилишда давом этмоқда.  У Баҳрайн турниридаги муваффақияти эвазига 13 поғонага юқорилаб, айни пайтда 345-ўринни эгаллаб турибди. У очколарини 6 тага кўпайтириб олди. 

Ўтган ҳафтада 25 очкодан маҳрум бўлган Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов 82 поғонага пастлаб, Топ-500`дан ҳам чиқиб кетди. Қолган теннисчиларимиз ҳам ATP рейтингидаги мавқейларини бирмунча ёмонлаштириб олишди. Учинчи ракеткамиз Максим Шин 10, Амир Милушев 1, Батир Сапаев 13, Илья Игнатов 22, Абдулазиз Усмонжонов 22, Дамир Абдусаломов эса 20 поғонага пастлади.

ATP рейтинги. 1 декабрь кун ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Карлос Алькарас (Испания) - 12 050 очко

2. (2) Янник Синнер (Италия) - 11 500

3. (3) Александр Зверев (Германия) - 5160

4. (4) Новак Жокович (Сербия) - 4830

5. (8) Феликс Оже-Альяссим (Канада) - 4245

6. (6) Тэйлор Фриц (АҚШ) - 4135

7. (7) Алекс де Минаур (Австралия) - 4135

8. (8) Лоренцо Музетти (Италия) - 4040

9. (9) Бен Шелтон (АҚШ) - 3970

10. (10) Жек Дрэйпер (Буюк Британия) - 2990...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

345 (358). Сергей Фомин — 147 

524 (442). Ҳумоюн Султонов — 78 

976 (986). Максим Шин — 18 

1355Т (1354Т). Амир Милушев — 5

1827Т (1814Т). Ботир Сапаев — 1   

1924Т (1902Т). Илья Игнатов — 1 

1924Т (1902Т). Абдулазиз Усмонжонов — 1

2016Т (1996Т). Дамир Абдусамадов — 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг