UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 дек 19:19
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистоннинг "мэтр" фото мухбири Анвар Илясов нуфузли танловда IAAP кумуш медали билан тақдирланди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида IAAP (Халқаро бадиий фотография ассоциацияси) ва Gilavar Photo Club of Azerbaijan ҳамкорлигида танлов ташкил этилди. Ушбу икки ташкилот ҳар йили турли йўналишларда шу каби танловларни ўтказиб келади.

Бу сафаргиси тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси - Париж-2024 Олимпиадасига бағишланди. Унда дунёнинг кўзга кўринган фото мухбирлари ўз ижод намуналари билан иштирок этди. Испания, Болгария, Озарбайжон каби давлатлардан саралаб олинган ҳакамлар ҳайъати тақдим этилган барча суратларни синчковлик билан ўрганиб чиқди. 

Ўзбекистон номидан тажрибали устоз, узоқ йиллар давомида "Дунё" Ахборот агентлигида меҳнат фаолиятини олиб борган, ўзбекистонлик оммавий ахборот воситалари ходимлари орасида энг кўп Олимпиада ҳамда Осиё ўйинларида ишлаган Анвар Илясов ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг истеъдодли фото мухбири Абдулла Файзуллаев иштирок этди. 

Якунда Анвар Илясов тақдим этган "Парижни забт эт" сурати иккинчи ўринга лойиқ кўрилди. Илк бор бундай нуфуздаги танловда қатнашган Абдулла Файзуллаев эса диплом билан тақдирланди. 

Қуйида Анвар Илясов танловга тақдим этган суратларга баҳо беринг!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг