UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 авг 13:25
Янгиликлар

Бокс/ММА, Париж-2024

"Ўзбеклар ҳозир эркаклар боксида умуман бошқа даража". Америкада Олимпиададаги олтинларимиз ҳақида фикр билдиришди

Теглар :  БоксПариж-2024
Американинг Badlefthook.com сайти Ўзбекистоннинг боксдаги навбатдаги икки олтини ҳақида материал тақдим этди.

"Асадхўжа Мўйдинхўжаев Марко Вердени 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Мўйдинхўжаев Ўзбекистоннинг боксдаги иккинчи олтинини олди ва яна ҳали имкониятлар бор. Мўйдинхўжаев Вердедан шунчаки кучли эди. Верде эса 1968 йилдан сўнг Мексика учун боксдаги илк олтин медални тақдим этиши мумкин эди. Ўзбеклар ҳозир ҳақиқатдан ҳам эркаклар боксида умуман бошқа даражада", - дейилади нашр хабарида. 

Мўйдинхўжаевнинг ғалабасидан сўнг -92 кг вазнли боксчимиз Лазизбек Мулложонов ҳам олтин медаль қўлга кирита олди. 

"Ўзбекистон учун учинчи олтин медаль. Жамоа Парижда шунчаки кучли. Улар аллақачон ўзларини боксдаги "держава" сифатида эълон қилишган, лекин айни пайтда ҳақиқатдан ҳам улар рақиблардан анча илгарилаб кетганлар. Келиб чиқиши кубалик бўлган Альфонсо кучли ижрочи, Муллажонов эса бу жангда барчасини назорат қилди. Ўзбекистонга тан бериш керак", - дейилади сайт материалида. 

Бугун шунингдек Абдумалик Халоков ва Баҳодир Жалолов финалда олтин медаль учун жанг қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг