UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 янв 17:07
Янгиликлар

Бошқалар

ЎзДЖТСУ: Университетнинг халқаро алоқалари яна биттага ортди

Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Корея Миллий спорт университети Президенти бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Ташрифнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 8 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2022 йил 3 ноябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган бир қанча устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда университетнинг  халқаро алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш ҳисобланади.

Дастлаб Корея Миллий спорт университети Президенти бошчилигидаги делегация вакиллари ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди.

Унда Корея Миллий спорт университети Президенти жаноб Ёнгкю Аҳн ва унинг рафиқаси Ким Мира хоним, университет декани Хил Эун Баэ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, профессор Махмуджон Болтабаев, университет профессори Баек Мун Жонг, проректорлар, факультет деканлари, кафедра мудирлари ОАВ вакиллари ҳамда ёзги олимпия ўйинлари чемпионлари Акбар Жўраев, Руслан Нуридиновлар иштирок этишди. 

Учрашув давомида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илм-фан ва амалиётни интеграция қилиш, халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, келажакда ўқув-машғулотларни илмий асосда ташкил қилиш ва мураббийлар малакасини ошириш ҳамда талабалар ва ходимлар алмашинуви каби долзарб масалаларда фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ўз навбатида икки томон вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Корея Миллий спорт университети ўртасида халқаро муносабатларни ўрнатиш бўйича ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Ташриф якунида фахрли меҳмонлар университет раҳбарияти бошчилигида олийгоҳ ҳудудидаги мавжуд спорт иншоотлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Эслатиб ўтамиз, Корея Миллий спорт университети Президенти бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистондаги ташрифи Самарқанд вилоятидаги диққатга сазовор жойларини бориб кўриш билан ҳали давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг