UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 сен 18:49
Янгиликлар

Кураш

ЎзДЖТСУда дуал таълим тизими доирасида тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида талабаларининг жисмоний ҳаракати ва танлаган спорт йўналишлари бўйича амалий ҳамда назарий билимларини оширишга қаратилган дуал таълим тизимидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, университетнинг Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси талабалари учун, хусусан, белбоғли кураш йўналишда таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг амалий машғулот жараёнларига Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси, халқаро тоифадаги ҳакам Равшан Дастиров таклиф этилди. 

Кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этган ушбу амалий машғулотларда Равшан Дастиров миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашнинг ривожланиш тарихи ва бугунги кунда федерация томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот бериб ўтди.

 Шунингдек, Р. Дастиров томонидан белбоғли кураш мусобақаларида ишлатиладиган ҳакамлик қоидаларини, белбоғли кураш усулларини амалий мисоллар ёрдамида кўрсатиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, бу борада ҳам қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг