UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 сен 07:30
Янгиликлар

Паралимпия

Пара ўқ отиш: Париж-2024 Паралимпия ўйинларига навбатдаги лицензия қўлга киритилди!

Хабар берганимиздек, айни кунларда Перу давлати пойтахти Лима шаҳрида пара ўқ отиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Биз учун қувонарлиси, аёллар ўртасида P2 классида 10 метр масофага тўппончадан отиш баҳсларида ҳамюртимиз Шахноза Мамажонова кучли бешликдан жой олди ва ушбу натижа орқали Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.

Бундан ташқари вакилимиз жаҳон чемпионатида ўз классида осиёлик спортчилар орасида энг яхши натижани қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал бошқа бир спортчимиз Сервер Ибрагимов ҳам пара ўқ отиш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритган эди.

Энди мусобақанинг эртанги кунги дастурида эркаклар ўртасида P1 классида 10 метр масофага тўппончадан отиш бўйича баҳсларда яна бир ҳамюртимиз Азиз Ибрагимов иштирок этади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг