UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 окт 08:18
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Пара Осиё ўйинлари. Иккинчи кунни юқори нотада бошладик

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида IV Пара Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоасининг матонатли спортчилари мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларини сермаҳсуллик билан бошлашди. Қандайдир бир соат ичида 3 та олтин ва 3 та кумуш медаль қўлга киритилди.

Пара каноэ бўйича эркаклар ўртасида KL3 классида ҳамюртимиз Ҳасан Қўлдошев 42.258 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва терма жамоамизга бугунги куннинг илк олтин медалини тақдим этди. 

Пара каноэ бўйича аёллар ўртасида KL3 классида ўтказилган баҳсларда Шаҳноза Мирзаева 50.680 сония натижа билан делегациямиз ҳисобига иккинчи олтин медални қўшиб қўйди. 

Эркаклар ўртасида VL3 классида ўтказилган мусобақада эса Ҳайтмурод Шерқўзиев 49.345 сония натижа билан навбатдаги олтин медалга эга чиқди. 

Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F13 классида найза улоқтириш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Нозимахон Қаюмова 43.36 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди.

Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F56 классида найза улоқтириш дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Наталия Семёнова 17.40 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. 

Пара енгил атлетиканинг F54 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш дастурида қатнашган Нурхон Қурбонова эса 7.34 метр натижа билан кумуш медални ўзиники қилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг