UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 сен 12:57
Янгиликлар

Паралимпия

Паралимпия ўйинлари чемпиони Бухорода тантанали кутиб олинди + ФОТО

Икки карра паралимпия ўйинлари чемпиони Шерзод Намозов ўзи туғилиб ўсган Бухорода тантанали кутиб олинди.

Шу муносабат билан Бухоро давлат университетида тадбир ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимлиги вакиллари, мураббийлар, спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбирда сўз олганлар юртимиз байроғини жаҳон узра баланд кўтарган матонатли ва ватанпарвар фарзандни тарбиялаганликлари учун унинг ота-онаси ва мураббийларига алоҳида миннатдорлик билдирди. 

– Ўғлим юрт байроғини кўкларга кўтарди ва унинг шарафига мадҳиямиз янгради, – дейди Насим Тешаев. – Бу ғалаба Янги Ўзбекистонники, бу ғалаба юртдошларимизники. 

Шунингдек, чемпион ва унинг яқинлари ҳам сўзга чиқиб, Президентимизнинг спортга қаратаётган эътибори, Ватанимиз шуҳратини нуфузли мусобақаларда кенг тараннум этиш учун спортчиларга яратаётган шароитлар учун ўз миннатдорликларини билдирди. 

Маълумот учун, Париж паралимпия ўйинларининг пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида J2 классида 60 кг вазн тоифасидаги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган бухоролик Шерзод Намозов олтин медал учун кечган финал баҳсида грузиялик Зураб Зурабианни мағлуб этиб икки карра Паралимпия ўйинлари ғолиби деган шарафли номга сазовор бўлди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг