UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 сен 15:46
Янгиликлар

Тадбирлар, Паралимпия

Паралимпия ўйинларида зафар қучганлар билан учрашув ўтказилди + ФОТО

Париж-2024 XVII ёзги Паралимпия ўйинлари тарихида энг яхши натижани қайд этган матонатли спортчиларимиз билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида учрашув бўлиб ўтди.

Паралимпия ўйинлари чемпиони, университет битирувчиси Толлибой Йўлдошев, совриндор Кубаро Ҳакимова, университетнинг Енгил атлетика, биатлон назарияси ва услубияти кафедраси доценти, енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси мураббийи Иброхимжон Юсупов, мураббийлар Сардор Абдуҳолиқов, Яҳёбек Якубов ҳамда уларнинг ота-оналари олийгоҳ ўқитувчилари, талабалари билан мулоқот чоғида Парижда ўтган ёзги Паралимпия ўйинларидаги таассуротлар, куни кеча давлатимиз раҳбари қабулида бўлган ҳаяжонли дақиқалар ҳақида сўзлаб беришди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов Паралимпия ўйинларида ўзининг азму шижоати ва маҳорати, мустаҳкам ирода ва жасоратини намоён этиб, Ватанимиз тарихида мислсиз натижаларга эришган терма жамоамиз аъзолари қаторида университет битирувчи талабалари борлиги олийгоҳдаги барчага катта ғурур ва ифтихор бағишлаши, шу билан бирга мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, малакали кадрларни тайёрлаш, спорт илмини юксалтириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда университетнинг аҳамияти улкан эканлигини, ёзги Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда талаба-спортчиларнинг қўшма машғулотларини ташкил этиш, мастер-класслар ўтказиш тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг