UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 янв 10:32
Янгиликлар

Паралимпия

Паратаэквондочиларимиз йилнинг илк халқаро турнири учун сўнгги тайёргарликларни олиб бормоқда

Теглар :  Паратаэквондо
Паратаэквондо бўйича терма жамоамиз аъзолари айни кунларда Тошкент вилоятидаги “Ғазалкент” соғломлаштириш базасида 5-7 феврал кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказиладиган анъанавий "Туркиш опен" халкаро турнирида иштрок этиш учун сўнгги йиғинни ўтказишмоқда.

Паратаэквдондочиларимиз учун жорий йилги мавсум айнан J2 таснифига кирувчи мазкур халқаро мусобақа билан бошланади.

Йиғин 17 январт санасидан бошланган ва унда жами 25 нафар асосий таркиб ва ёшлар терма жамоамиз аъзолари 3 февралга қадар машғулотларни ўтказишади. Мураббийлар штаби ўқув-машғулот йиғинига жалб этилган миллий терма жамоа спортчиларини ҳар бирига индивидул ёндашиш, уларни жисмоний ҳолатларига алоҳида эътибор қаратиш, спортчиларни кунлик кўрсаткич мониторингини юритиш  ҳамда уларни спорт маҳоратларини янада оширишга катта эътибор қаратган. Таркибда ўзгаришлар бор ва бир неча вазн тиофаларида икки нафардан атлетларимиз қитъа ва Жаҳон миқёсидаги мусобақаларда иштирок этиши кўзда тутилган. Айтиш керак шу йил аёллар терма жамоамиз аъзолари илк бор  тўлиқ таркиб билан  халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини химоя қилишади.  Туркиш опен турнирида  Париж паралимпия ўйинларининг  кумуш медали совриндори Зиёда Исоқова 47 кгм вазн тоифасида бахсларга киришса Рустамова Каромат 52 кгм вазнда, Карима Мелиқўзиева 57 кгмда,  шунингдек 65 кгмда Розия Эргашевалар ўзлари учун керакли бўлган рейтинг очколарини хамжғриш учун харакат қилишади.

Эркаклар терма жамоамиз аъзоларидан  Хурматилла Шоназаров, Мухаммадсодик Усмонов, Қудрат Хайдаров, Зухриддин Тохиров, Қудратилла Суннатов, Қудрат Мухаммадиев, Жавохир Алиқулов ҳамда  паралимпия ўйинлари ғолиби Асад Тоштемировлар ғолиблик учун даяангга тушишади.

СИНХР: БОБИР ҚЎЗИЕВ- терма жамоа мураббийи

Паратеквондо бўйича терма жамоаимз аъзолари халқаро мусобақага 4 феврал куни йўл олишади. Мусобақалар эса 5 февралдан старт олади.

Эслатиб ўтамиз мураббийлар штабида  Акрамов Нурали Ибрагимова Фотима  Бакаев Қудрат Бобир Қўзиев каби жами 6 нафар тренерлар жалб этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг