UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 янв 15:30
Янгиликлар

Дзюдо

Париж "Катта Дубулға" турнири учун таркибимиз тасдиқланди

1-2 февраль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи 2025 йилнинг илк мусобақаси ўтказилади.

Айни пайтга қадар мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда қатнашиш истагини дунёнинг 4 қитъаси 49 давлатидан жами 279 (148 эркак, 131 аёл) нафар дзюдочи билдирган. Улар орасида терма жамоамизнинг 3 нафар дзюдочиси ҳам бор. 

Мураббийлар штаби қарорига кўра, сўнгги Олимпиада манзили татамиларида Баҳром Ботуров (-60 кг), Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) ва Ўткирбек Тўрабоев (+100 кг) медаллар учун баҳс олиб боради. Қолган дзюдочиларимиз Боку ва Тошкент "Катта Дубулға" турнирларига тайёргарликни давом эттиришади. 

Дарвоқе, айнан Париж "Катта Дубулға" турнири доирасида бир нечта номинация бўйича 2024 йилги мавсумнинг энг яхшилари эълон қилинади. IJF томонидан ўтказилаётган ушбу сўровноманинг бешта номинациясида бизникилар ҳам бор. 


Париж "Катта Дубулға" турнирига борадиган таркиб:

-60 кг: Баҳром Ботуров 

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов 

+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев

Мураббий - Искандар Расулов

Шифокор - Санжар Усманалиев  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг