UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 май 14:00
Янгиликлар

Кураш

Паркентда кураш ва белбоғли кураш бўйича Республика очиқ турнири ўтказилди

Кеча Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги "Гулбоғ" номли стадионида спортнинг кураш ва белбоғли кураш тури бўйича “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Паркент тумани ҳокими кубоги учун Республика очиқ турнири бўлиб ўтди.

Паркент тумани ҳокимлиги, Паркент тумани прокуратураси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси, Тошкент вилояти кураш федерацияси ҳамда Паркент туман спорт мактаби ҳамкорлигида ўтказилган байрам сайли доирасидаги белбоғли кураш ва кураш беллашувларида мамлакатимизнинг деярли барча вилоятларидан 300 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди. 

Полвонлар кураш бўйича 73, 81, 90, 100, +100 килограмм вазн тоифасида, белбоғли кураш бўйича эса 55, 60, 66, 73, 81, 90, +90 килограмм вазн тоифасида ўз имконият ва маҳоратларини намойиш этишди.

Эрталабдан бошланган саралаш баҳслари кураш ва белбоғли мусобақасини томоша қилишга ташриф буюрган мухлислар учун ҳақиқий спорт байрамига айланиб кетди.

Куннинг иккинчи ярмида турнирининг тантанали очилиш маросим ташкил этилди. Унда Паркент туман ҳокими Сардор Исоқулов, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Зухра Миргазиева, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқалар иштирок этди. 

Маросимда сўз олганлар Давлатимиз раҳбари томонидан миллий спортимиз бўлган кураш ва белбоғли  курашни ривожлантиришга кўрсатилаётган амалий ёрдам ва эътиборни яна бир бор эьтироф этишди. 

Шундан кейин паркентлик бир қатор белбоғли кураш фидоийларига, фахрий полвонларга кўп йиллик самарали меҳнатлари учун Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов тамонидан “Ўзбекистон Республикаси спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси томонидан ҳам мазкур спорт турини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун бир нечта спорт фидойиларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.  

Беллашувларининг ярим финал, финал босқич учрашувлари муросасиз ва қизиқарли лаҳзалари билан мухлисларга завқ ва шавқ бахшида этди. Кураш ва белбоғли кураш бўйича энг зўр, маҳоратли полвонлар ғолибликни қўлга киритди.

Белбоғли кураш ғолиблари: 

55 кг. Ортиқ Анборбоев (Тошкент в.) 

60 кг. Дониёр Абдураҳмонов (Паркент т) 

66 кг. Шерзод Элибоев (Бука т.)

73 кг. Камрон Намозбоев (Олмалиқ ш) 

81 кг. Диёр Шодмонов (Тошкент в) 

90 кг. Ҳусан Абдуҳакимов (Сирдарё в.) 

+90 кг. Бобур Тўхтасинов (Фарғона в.) 


Кураш ғолиблари: 

73 кг. Дилшод Бўриев

81 кг. Темур Жўраев

90 кг. Алихон  Нодиров

100 кг. Амирсаид Жиллаев

+100 кг. Ислом Носиров

Мусобақа сўнггида белбоғли кураш ва кураш бўйича ғолиб ва совриндорлар турнир ташкилотчилари томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо  совғалар билан тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг