UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 дек 09:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Павел Дуров Чимаевнинг бурчагида бўлиш таклифига жавоб берди

"ВКонтакте" ижтимоий тармоғи ҳамда "Telegram" мессенжери асосчиси Павел Дуров ўрта вазнда UFC чемпиони Хамзат Чимаев чорловининг жавобини узоқ куттирмади.

БАА шарафини ҳимоя қилаётган россиялик аралаш яккакураш устаси Дуровни навбатдаги жангида секундант бўлиб беришга чақирганди. 

"Павел ака, кейинги жангда менинг бурчагимда бўласизми?" - деб ёзди "Borz" ижтимоий тармоқда ватандошига мурожаат қилиб.

"Бу мен учун шараф бўлади", - деб жавоб берди миллиардер.

"Келишдик!", - деди Чимаев.

- Сени совға кутяпти, - қўшиб қўйди Дуров.

Аввалроқ, Хамзат Чимаев Рамазон ойидан кейин октагонга қайтишини маълум қилиб, дивизион рейтингида 2-ўринни эгаллаб турган франциялик Нассруддин Имавовнинг навбатдаги рақиби бўлишини айтганди.

Миллиардер Павел Дуров яқинда Хабиб Нурмагомедов билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиб, UFC шон-шуҳрат зали аъзосининг чекланган рақамли папахаларини уч юз миллион рублдан кўпроққа сотганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг