UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 май 09:07
Янгиликлар

Таэквондо

Павел Хан: “Бокуда энг камида Мексикадаги натижани қайтарамиз”

Айни кунларда таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.

Мазкур йиғин 29 май – 6 июнь кунлари Озарбайжонда ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг асосий босқичи ҳисобланади. Эътиборингизга терма жамоа бош мураббийи Павел Хан билан якунига етиб бораётган машғулотлар, дунё биринчилигидан кутилаётган натижалар ҳақидаги қисқа суҳбатни ҳавола қиламиз:

– Жаҳон чемпионатига тайёргарликда нега айнан Туркия йиғини танланди?
– Биз бу жойга йил аввалида ҳам келган эдик. Дунё биринчилигига тайёргарликда яна бу базани танлашимизга унинг қулай нуқтада жойлашгани сабаб бўлди. Спорт зали Антальянинг тоғли ҳудудларида, шаҳардан узоқроқ масканда бўлиб, барча керакли шароитларга эга. Шу боис, спортчилар бўш вақтларида узоққа кетиб қола олмайди, ортиқча нарсага чалғишмайди. Қолаверса, табиати ва ҳавоси ёқимли. Унинг денгиз сатҳидан баландлиги ҳам биз учун жуда қулай.

– Йиғин режа асосида кетмоқдами? Ҳозир нималарга аҳамият бериляпти?
– Йиғин аввалида умумий-жисмоний тайёргарликка, атлетларнинг кўпроқ куч йиғиб олишига эътибор қаратган эдик. Ҳозирги босқичда техник ва тактик ҳаракатлар устида ишлаяпмиз. Ҳар бир спортчи билан алоҳида тартибда камчиликлари бўйича шуғулланяпмиз. Термадаги бошқа мураббийлар билан бўлажак мусобақаларда дуч келиши мумкин бўлган рақибларини ҳам ўрганяпмиз.

– Бу йилги жаҳон чемпионатида Мексикадаги натижани такрорлай оламизми?
– Мексикадаги дунё биринчилиги биз учун тарихда қолди. Бу йил ундаги кўрсаткичларни қайтариш олдимиздаги энг минимал вазифа. Лекин уни янада яхшилаш учун, кўпроқ олтин медалларга эга чиқиш учун жамоамиз билан бор кучимизни ишга соламиз. Бунинг учун бизга давлатимиз томонидан барча шароитлар яратилмоқда. Керакли ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиляпти.

– Жаҳон чемпионати учун терма жамоа таркиби аниқми?
– Ҳа, аниқ. Фақат уни мухлислар ва ОАВ учун яна бир неча кун ичида эълон қиламиз. Ундан ҳозирги кунда ўз вазн тоифаларида биринчи рақамли бўлиб турган спортчилар жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг