UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 фев 13:46
Янгиликлар

Футбол

"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра кечаги мағлубиятга изоҳ берди

"Пахтакор" Қатарда "Ал Гарафа"га қарши Элит Чемпионлар Лигаси 7-тур ўйинида майдонга тушди ва минимал ҳисобда мағлуб бўлди.

"Пахтакор" клуби бош мураббийи Педру Морейра "Ал Гарафа"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин қийин кечишини билгандик. Чунки рақибимиз яхши савияда ва уларда мавсум давом этмоқда. Биринчи бўлимда рақибга бир неча имконият бердик ва улар бундан фойдаланишди. 

Доим ғалаба учун ўйнаймиз. Ҳозир биз навбатдаги беллашувда ютуқ ҳақида ўйлашимиз керак. Иккинчи бўлимда яхши ўйнадик, суръатни назорат қилдик. Мезбонларга олдинга ўтишга имкон бермадик. Фақат вазиятлар яратишда камчиликлар бўлди. Бунинг устида ишлашимиз лозим. Биз энди биринчи расмий учрашувда майдонга тушдик. 

Бизни стадиондан қўллаб турган ишқибозларга раҳмат айтаман. Улар жамоани яхши кўришади ва бунга муносиб жавоб беришга ҳаракат қиламиз", -дейди Педру Морейра.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг