UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 мар 10:33
Янгиликлар

Футбол

Пеп Гвардиола Ўзбекистондан қайтган Ҳусанов ҳақида фикр билдирди

"Манчестер Сити" клуби эртага Англия Кубогининг 1/4 финал босқич доирасида "Борнмут"га қарши сафар ўйинини ўтказади.

"Унинг бунчалик кўп ўйин ўтказиши кутилмаганди, аммо бутун мавсум давомида ҳимоя чизиғимизда юзага келган вазият шуни тақозо этди. Унда ўзига хос фазилатлар бор, бу аниқ. Жуда, жуда ажралиб турадиган хусусиятларга эга; у ғоят чаққон, майдонда борини беради, баъзан юз ифодаси буни кўрсатмаса-да, кўплаб ҳаракатларида бутун эҳтиросини намоён этади...

Ва биз ундан қисқа вақт ичида, машғулотсиз ва бошқа кўп нарсаларсиз ҳам завқланмоқдамиз. У бизга катта ёрдам берди. Витор иккиси ҳали ёш, мавсум ўртасида мослашиш осон эмас, янги ўйинчилар, янги лига ва шунга ўхшаш нарсалар, аммо улар жуда яхши ҳолатда ва ниҳоятда ижобий кайфиятда.

Биз Абдуқодирни инглиз тилини машқ қилиш ва ўрганишга ундаймиз, чунки мулоқотга киришиш учун бу жуда муҳим", - деди Гвардиола. 

Эслатиб ўтамиз, "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашуви эртага, 30 март куни бизнинг вақт билан 20:30 да бошланади. Ўйин "Zo`r TV" телеканали орқали жонли эфирга узатилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг