UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 ноя 14:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

PFL Лигаси Гран-При форматини бекор қилди

PFL Лигасини аксарият промоушенлардан ажратиб турадиган йиллик Гран-При формати энди ташкилот томонидан қўлланилмайди.

Бу ҳақда Лига бош директори Жон Мартин Ариэль Хельванига берган интервьюсида маълум қилди.

"Агар сиз UFC эмас, балки челленж қилмоқчи бўлган бренд бўлсангиз, одамлар сизга қараб: "Нега мен сизга эътибор қаратишим керак? Нимангиз ўзига хос? Сиз нимангиз билан бошқалардан фарқ қиласиз? Яна бир шакл - бу берилган саволга жавоб беришнинг оддий усули. "Улар шундай қилишяпти, биз бошқача қиламиз", дейишингиз мумкин.

Мен айтдим - буни соддалаштирайлик, чунки бизнинг жангчиларимиз етарлича яхши. Жаҳон миқёсидаги тадбирларни мураккаблаштирмасдан ўтказишимиз мумкин. Менимча, жанговар спорт турларида маълум шароитларда турли форматлар ишлашининг сабаби бор ва ҳозир биз учун кўпроқ стандартларга жавоб бериш вақти келди", - деди ташкилот раҳбари.

Жорий мавсумда Лига Гран-При форматини соддалаштириб, гуруҳ босқичидан воз кечди ва мусобақани дарҳол чорак финалдан бошлади. Бундан ташқари, ғолибнинг пул мукофоти икки баравар камайтирилди, у бир миллион ўрнига беш юз минг долларни ташкил этди.

Сентябрь ойида ташкилот энди чемпионлар ўз камарларини навбатдаги Гран-При ғолибига топширмасдан, унвонларни ҳимоя қилишларини расман эълон қилди. Шундан сўнг, россиялик Усман Нурмагомедов ирландиялик Пол Хьюз устидан ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозониб, енгил вазн тоифасида PFL чемпионига айланди. Унинг ҳамюрти Вадим Немков 13 декабрь куни бразилиялик Хенан Феррейра билан оғир вазн тоифасида вакант бўлган камарни қўлга киритишга уриниб кўради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг