UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 сен 08:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Полиция Теренс Кроуфордни ҳибсга олди

Иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд Омаха полицияси томонидан ушбу шаҳарда унинг шарафига ўтказилган параддан бир неча соат ўтиб қўлга олинди.

Ижтимоий тармоқларда полициячи Кроуфордни тўппонча тираб ушлаб тургани, у эса қўлларини кўтариб, бир неча марта "Мен тўппончага қўл чўзмаяпман" деб такрорлагани акс этган видео тарқалди.

Полиция баёнотига кўра, чемпион ва яна уч киши бўлган автомобиль хавфли ҳайдаш туфайли тўхтатилган. Полициячи машина салонида тўппонча борлигини кўрди, шундан сўнг у қуролини чиқариб, Кроуфордга машинани тарк этишни буюрди ва кейин қўлига кишан солди.

Текширувдан сўнг машинада бўлганларнинг барчасида қурол олиб юриш учун рухсатнома борлиги маълум бўлди. Охир-оқибат, Кроуфорд фақат хавфли ҳайдаш айблови билан қўйиб юборилди, бунинг учун у жаримага тортилиши мумкин.

Омаха мэри полициячилар қонунга мувофиқ ҳаракат қилганига ишонч ҳосил қилиш учун воқеани шахсан ўрганишга ваъда берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг