UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 мар 11:49
Янгиликлар

Кураш

Полвонларимиз Ҳиндистонда ўтган "Дўстлик" кубогида 20 та медаль қўлга киритишди

21-23 март кунлари Ҳиндистоннинг Харьяна штати Рохтак шаҳрида жойлашган Маҳарши Даянанд университитетида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Мазкур фестивал доирасида Ўзбекистон, Россия ва Ҳиндистон давлати ўртасида белбоғли кураш бўйича халқаро "Дўстлик" деб номланган турнир ҳам ўтказилди.

Халқаро мусобақада Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигида Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти ёрдамчиси Бекзод Болтабаев, терма жамоа бош мураббийи Ойбек Муллабоев, халқаро тоифадаги ҳакамлар Элмурод Абдуллаев, Жамшидбек Эгамов ва полвонларизмиздан иборат 20 нафар спорт делегациямиз иштирок этиб, муносиб натижаларни қўлга киритишди. 

Ғолиб ва совриндорларимиз: 

Белбоғли кураш классик йўналиши 

Эркаклар: 

Олтин медаль

57 кг. Ҳанабой Ўрайимов

62 кг. Аббос Аҳмаджонов

75 кг. Муроджон Ҳамидов

82 кг. Достонбек Обиджонов

90 кг. Самандар Абдусаломов

+100 кг. Азимжон Йўлдошев


Кумуш медаль 

100 кг. Нурбек Исоқов 


Бронза медаль

68 кг. Бекпўлат Боқиров


Аёллар

Олтин медаль 

52 кг. Фарангиз Абдунабиева

+76 кг. Шириной Йўлдошева


Кумуш медаль 

58 кг. Феруза Собирова


Бронза медаль 

76 кг. Дилдора Мамадалиева

76 кг.  Мухлиса Рустамова

Белбоғли кураш эркин йўналиши: 

Олтин медаль 

57 кг. Ҳасанбой Ўрайимов

62 кг. Аббос Аҳмаджонов

+100 кг. Азимбой Йўлдошев


Кумуш медаль 

68 кг. Бекпўлат Боқиров 

75 кг. Муроджон Ҳамидов 

82 кг. Достонбек Обиджонов 

90 кг. Самандар Абдусаломов 

100 кг. Нурбек Исақов

Якуний натижаларга кўра, полвонларимиз умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни банд этишди. 

Ушбу халқаро турнир доирасида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида Ҳиндистоннинг бир қатор вазирлик ва идораларининг юқори лавозимдаги масъуллари, парламент аъзолари билан Осиё белбоғли кураш конфедрацияси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ўртасида ҳамкорликка оид муҳим учрашувлар ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ва Ҳиндистон белбоғли кураш федерацияси ўртасида икки томонлама белбоғли курашни янада ривожлантиришга оид меморандум имзоланди. Ўтказилган музокараларда "Дўстлик" кубоги анаъанавий турнирга айлантирилиб, навбатдаги мусобақа 2026 йил Тошкентда ўтказилиши белгиланди. 

Турнирнинг тантанали очилиш ва тақдирлаш маросимида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Сардор Рустамбоев иштирок этди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг