UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 ноя 16:32
Янгиликлар

Кураш

Полвонларимиз жаҳон чемпионатида етакчи ўринда

Теглар :  Белбоғли кураш
Айни пайтда Россия федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мазкур жаҳон чемпионатида 30 дан ортиқ давлатлардан спортчилар иштирок этишмоқда.

Қувонарлиси, кеча 11 ноябрь куни старт олган ушбу жаҳон чемпионатида белбоғли кураш бўйича эркаклар терма жамоамиз бош мураббийи Шавкат Мирзақулов, аёллар терма жамоаси бош мураббийи Сергей Тхак ҳамда ёшлар терма жамоа бош мураббийи Бахтиёр Турғунпўлатов  бошчилигидаги полвонларимиз муносиб иштирок этишмоқда. 

Хусусан, кечаги белбоғли курашнинг эркин йўналишида иштирок этган эркаклар ва аёллардан иборат терма жамоамиз 4 та олтин, 2 ту кумуш ва 2 та бронза медалани қўлга киритиб, 30 та давлат спортчилари орасида умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади. 

Олтин медаль 

57 кг. Жамолиддин Неъматуллаев 

52 кг. Фарангиз Абдунабиева

58 кг. Манзураой Мўйдинова 

66 кг. Дилафрўз Мамажонова

Кумуш медаль

68 кг. Ойбек Султонов

82 кг. Жаҳонгир Ҳайитов

Бронза медаль

75 кг. Нусрат Султонбоев

76 кг. Лаззат Тўлаберганова. 

Бугун 12 ноябрь мусобақанинг иккинчи кунида катталар ўртасида белбоғли курашнинг классик йўналишида 8 та медаллар жамланмаси учун беллашувлар ўтказилмоқда. 

Регламентга кўра,  эртага ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларга старт берилади. Жаҳон чемпионатига йўл олган спорт делегациямизга Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров раҳбарлик қилмоқда.

Жаҳон чемпионати 16 ноябрга қадар давом этади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг