UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 дек 18:09
Янгиликлар

Кураш

Полвонларимиз халқаро турнир ва жаҳон Кубогида кучли учликдан жой олишди

Теглар :  Белбоғли кураш
22-26 декабрь кунлари Россиянинг Бошқирдистон Республикаси Уфа шаҳрида белбоғли кураш буйича халқаро турнир, эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур икки мусобақада мамлакатимиз полвонлари ҳам терма жамоа бош мураббийи Шавкат Мирзақулов ҳамда ёрдамчи мураббий Юсуф Барноқуловлар бошчилигида тўлиқ таркиб билан иштирок этишди. Йигирмадан ортиқ давлатдан келган энг сара полвонлар иштирокидаги ушбу жаҳон кубоги ва халқаро турнирда вакилларимизнинг қўлга киритган натижалари таҳсинга сазовор бўлди. 

Хусусан, терма жамоамиз аъзоларидан Абултолиб Маҳкамов, Мамаражаб Раҳматов, Зайлобиддин Ортиқов, Манзураой Мўйдинова, Оғабек Аматбоев, Самандар Эгамердиев, Наврўз Мамаюсупов, Ёдгор Алмазов, Шохрух Қурбонмуродов, Азим Норқулов, Беҳруз Абдураҳмонов, Юнус Суннатов, Сарвар Икромов ҳамда Нуразиз Илҳомединовлар кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлишди. 

Шунингдек, жаҳон кубогининг сўнгги кунида терма жамоалар ўртасидаги аралаш микс баҳслари ҳам билиб ўтди. Мазкур жамоавий беллашувларда терма жамоамиз учинчи ўринни банд этиб, бронза медалларига эгалик қилишди. 

Шу тариқа савриндорлар қаторидан жой олишга эришган полвонларимиз шода-шода медаллар билан юртимизга қайтиб келишди ва улар тантанали кутиб олинди, жумладан, терма жамоамиз таркибида иштирок этган Навоий вилояти спортчилари ҳам Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида, шаҳар ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси, спорт-таълим муассасалари вакиллари ҳамда спортчиларнинг яқинлари томонидан муносиб кутиб олинди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг