UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 ноя 16:16
Янгиликлар

Кураш

Полвонларимизнинг жаҳон чемпионатидаги ғалабали юриши давом этмоқда

Теглар :  Белбоғли кураш
Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Дунёнинг ўттиздан зиёд давлатининг сара курашчилари иштирок этаётган жаҳон чемпионатининг илк куни белбоғли курашнинг эркин йўналишида қатнашган Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллаган эди. 

Мусобақанинг иккинчи куни ташкил этилган белбоғли курашнинг классик йўналишида катталар ўртасидаги беллашувларда вакилларимиз 1 та кумуш ва 3 та бронза медали жамғаришга муваффақ бўлишди. Ойбек Муҳаммадов (-100 кг) кумуш, Асрор Солижонов (-68 кг), Муроджон Ҳамидов (-75 кг) ва Шукрулло Маматкаримов (-82 кг) бронза медалига эга чиқди.

Мусобақа регламентига кўра, бугундан ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати беллашувларига старт берилди. Унда Бахтиёр Турғунпўлатов мураббийлигидаги ёшлар терма жамоамиз полвонларига гиламга чиқади. Жаҳон чемпионати 16 ноябрга қадар давом этади. 

Дарвоқе, белбоғли кураш бўйича ҳалқаро тоифадаги ҳакамларимиздан Мираншоҳ Рўзиев, Сергей Тхак, Неъматулла Тўйчиев ва Элмурод Абдуллаев ушбу жаҳон чемпионатида ҳакамлик вазифасида ишлашмоқда. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг