UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 дек 09:17
Янгиликлар

Шахмат

Президент Кубоги. Икки гроссмейстеримиз Топ-3`да. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди?

Пойтахтимизда шахмат бўйича мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли Президент кубоги давом этмоқда.

Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан келган гроссмейстерлар бош соврин учун баҳс олиб боришяпти. Ҳиндистонлик Ниҳал Сарин (2701) турнирда биринчи рақам остида сараланган. У кеча ўтказилган 7-турда эронлик гроссмейстер Данишвар Бардияни мағлубиятга учратиб, турнир жадвалида 5 очко яна пешқадам бўлиб олди. Ниҳални 6-турда мағлуб этиб, катта шов-шув кўтарган Муҳиддин Мадаминов (2552) бу сафар қора доналарда германиялик Фредерик Свэн (2653)га имкониятни бой бериб қўйди. 

Ўзига хос ўзбек дербисида Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда ўйнаганига қарамай, кутилмаганда Абдималик Абдисалимовга ютқазиб қўйди. Бунинг ортида пешқадамликни Ниҳал Саринга топширди. Абдисалимов турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Еттинчи турда россиялик Александр Гришук украиналик Юрий Кузубовни таслим этди. Франциялик Максим Лагарде ва арманистонлик Шант Саргсян партиясида дуранг натижа қайд этилди. 

Бугун 8-тур учрашувлари ўтказилади. Соат 15:00`да бошланадиган турнинг марказий учрашуви Шамсиддин Воҳидов ва Ниҳал Сарин ўртасида бўлиб ўтади. Агар Воҳидов бугун ғалаба қозона олса, чемпионлик сари жуда катта қадам ташлайди. Муҳиддин Мадаминов Максим Лагардега, Абдималик Абдисалимов Александр Гришукка қарши баҳс олиб боради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг