UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 дек 10:20
Янгиликлар

Шахмат

Президент Кубогида икки шахматчимиз қўшҳоким бўлиб олди

Пойтахтимизда шахмат бўйича мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли Президент кубоги бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан келган гроссмейстерлар бош соврин учун баҳс олиб боришяпти. Ҳиндистонлик Ниҳал Сарин (2701) турнирда биринчи рақам остида саралан. У кеча ўтказилган 4-турда россиялик Александр Гришук билан дуранг ўйнади. Бу турда биргина Юрий Кузубов ғалабага эришди. Украиналик гроссмейстер германиялик Фредерик Свэнни мағлубиятга учратди.

Тўртинчи турнинг қолган барча партияларида томонлар муросага келишди. Мусобақада бешинчи рақам остида сараланган ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов (2641) рейтингда ўзидан юқорида бораётган арманистонлик Шант Саргсян билан муросага келди. Гроссмейстеримиз Абдималик Абдисалимов (2561) ҳам ўзидан юқорида турган франциялик Максим Лагарде (2608 ) билан дуранг натижа қайд этди. Яна бир ёш гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов (2552) эронлик рақиби Данешвар Бардия (2600) билан дуранг ўйнади. 

Президент Кубогининг 4-туридан кейин Шамсиддин Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ниҳал Сарин 3 очкодан жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Қўшимча коэфицентларга кўра Шамсиддин ҳамда Муҳиддин биринчи ва иккинчи ўринларни банд этган. 

Бугун 5-турда ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Икки пешқадам Шамсиддин Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминов ўзаро тўқнаш келади. Шамсиддин бугун оқ доналарда ўйнайди.  Абдималик Абдисалимов эса Данешвар Бардияга қарши қора доналарда баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг