UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 дек 12:00
Янгиликлар

Шахмат

Президент Кубогида пешқадам ўзгарди, ўзбек дербисида муросаю мадора

Пойтахтимизда шахмат бўйича мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли Президент кубоги бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан келган гроссмейстерлар бош соврин учун баҳс олиб боришяпти. Ҳиндистонлик Ниҳал Сарин (2701) турнирда биринчи рақам остида сараланган. У кеча ўтказилган 5-турда арманистонлик Шант Саргсянни мағлубиятга учратди ва турнир жадвалида 4 очко билан якка пешқадамга айланиб олди. 

Бунга ёш гроссмейстерларимиз Шамсиддин Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминовнинг ўзаро дуранг ўйнагани сабаб бўлди. Тур олдидан бу икки шахматчимиз 3 очкодан жамғариб, мусобақада пешқадамлик қилишаётганди. Улар кучли учликда қолишди. Тўртинчи ўриндаги Данешвар Бардия ҳисобида 3 очко бор. Эронлик гроссмейстер 5-турда оқ доналарда яна бир шахматчимиз Абдималик Абдисалимов билан дуранг ўйнади. 

Бешинчи турда германиялик Фредерик Свен россиялик Александр Гришукни, франциялик Максим Лагарде украиналик Юрий Кузубовни мағлубиятга учратди. Бугун 6-тур учрашувлари ўтказилади. Соат 15:00`да бошланадиган турда Муҳиддин Мадаминов қора доналарда пешқадам Ниҳал Саринга қарши баҳс олиб боради. Шамсиддин Воҳидов қора доналарда Данешвар Бардия билан ҳисоб-китоб қилади. Абдималик Абдисалимов эса Юрий Кузубовга қарши дона суради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг