UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 сен 08:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Проф бокс янгиликлари: Бектемирнинг вазнидаги қозоқ боксчисида навбатдаги ғалаба, Фултондан эса ўзгачаси

Кеча АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.

Унинг марказий жангида мексикалик Сауль Альварес АҚШ вакили Эдгар Берлангани мағлуб этди. 

— Бундан ташқари, оқшом доирасида ўрта вазнли 41 ёшли боксчи Эрисланди Лара 36 ёшли собиқ жаҳон чемпиони Дэнни Гарсияга қарши рингга кўтарилди ва тўққизинчи раундда муддатидан олдин ғалаба қозониб, WBA чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди.

— Шунингдек, Муроджон Аҳмадалиевнинг вазнидаги собиқ чемпион Стивен Фултон Карлос Кастрога қарши жангда нокдаун ҳолатига тушганига қарамай, жангда очколар ҳисобига кўра ғолибликни қўлга киритди (96-93, 95-94, 94-95).

— Биринчи ярим ўрта вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Роландо Ромеро эса Мануэль Жеймсга қарши кечган жангда ҳакамларнинг якдил қарори ила ғолиб деб топилди.

— Ўрта вазн тоифасидаги боксчи Калеб Плант Тревер Маккамби билан жангда тўққизичи раундда ғалаба қозонди ва WBA Interim камарига эга чиқди.

— Бектемир Мелиқўзиев билан бир вазнда фаолият олиб бораётган Бек Нурмаганбет ҳам айнан мазкур оқшомда рингга кўтарилди. У америкалик Жошуа Конли билан баҳс олиб борди ва иккинчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. Бу 26 ёшли Бек учун фаолиятидаги 12-жангида 12-ғалаба бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг