UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 авг 19:32
Янгиликлар

Футбол

"Профессионал футболчи сифатида янада ўсиш учун Европа футболида ўйнашни тўғри деб билдим". Ҳусниддин Алиқулов "Насаф" мухлисларига хайрлашув мактуби йўллади

"Насаф" ҳимоячиси бугун Туркиянинг "Ризеспор" клуби футболчисига айланди.

"Қадрли "Насаф" клуби мухлислари! 

Дастлаб сизларга катта раҳмат айтмоқчиман! "Насаф"да бахтли эдим, ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам бирга бўлдингиз. Ҳар дақиқа сизларнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис этиб турдим. Жамоани шундай тарзда қўллашда давом этишингизни сўраб қолардим. Зеро, "Насаф" сизлар учун ўйнайди! 

Фурсатдан фойдаланиб, "Насаф"даги барчага, раҳбариятдан тортиб, клубдаги барча ходимларга, мухлисларга катта раҳмат айтаман! Ўз навбатида, Рўзиқул Саъдуллаевич Бердиевга алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳар бир ўйинда бош мураббийнинг ишончини оқлаш учун майдонга тушдим ва клуб учун боримни бердим. Ўз ўйиним ва голларим билан жамоа ғалабаларига оз бўлса ҳам ҳисса қўшганимдан фахрланаман. "Насаф"даги фаолиятим якунланди, сабаби профессионал фаолиятимда олдинга интилиш вақти етиб келди. Барча футболчилар сингари мен ҳам ўзимни легионер сифатида синаб кўришни хоҳладим. 

Фаолиятимни Туркиянинг "Ризеспор" клубида давом эттиришга қарор қилдим. Тўғри, олдимда Осиёнинг бир қатор клубларидан таклифлар бор эди. Аммо профессионал футболчи сифатида янада ўсиш учун Европа футболида ўйнашни тўғри деб билдим. Туркия Суперлигасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга, майдонда охирги кучим қолгунча ўйнашга ваъда бераман. 

Шуни унутмангки, мен доим "Насаф" мухлиси бўлиб қоламан", – деди футболчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг