UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 ноя 16:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Промоутер Дмитрий Биволнинг катта жангда рингга қайтишига ваъда берди

Яримоғир вазн тоифасида WBA, IBF ва WBO чемпиони Дмитрий Бивол келаси йили рингга қайтишни режалаштирмоқда.

Россиялик жаҳон чемпиони фақат энг кучли рақибларга қарши катта жанглар ўтказишни хоҳламоқда, деди промоутер Эдди Хирн 34 ёшли россиялик боксчи билан учрашувдан сўнг.

Биволнинг эҳтимолий рақиблари орасида яримоғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев, ушбу вазнда WBC чемпиони Девид Бенавидес, тўрт вазнда собиқ жаҳон чемпиони Сауль "Канело" Альварес, шунингдек, биринчи оғир вазн тоифаси вакили Жей Опетайя бор.

"Яқинда мен тушлик пайтида Дмитрий Бивол билан учрашдим, - деди Хирн The Ring нашрига берган интервьюсида. - Энг муҳими ва асосийси, у шунчаки катта жанглар, катта гонорарлар ва жиддий синовларни хоҳлайди. Дэвид Бенавидес ва Артур Бетербиев - ҳақиқий синов, бу жуда хавфли жанглар. У хотиржам йигит, лекин уни шунчаки қандайдир жанглар қизиқтирмайди".

"У "Канело" Альварес, Бенавидес, Бетербиев, балки Жей Опетайя билан жанг қилишни хоҳлайди. Унга шунчаки чақириқлар керак. Ишончим комилки, тез орада уни катта жангда рингга қайтарамиз", - дея қўшимча қилди Хирн.

Дмитрий Бивол шу йилнинг февралидан буён рингга кўтарилмади. Август ойида у эски бел жароҳати туфайли операция қилинди. Унинг декабрь ойида тўлиқ машғулотларга киришиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг