UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 окт 07:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қаҳрамоновда ғалаба, Нурматовда эса... ACA 194 турнирининг барча натижалари бир саҳифада

Кеча Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида аралаш якка кураш бўйича ACA 194 турнири ўтказилди.

Оқшомнинг марказий жангида эронлик оғир вазнли Амир Алиакбари (16-4) америкалик Тони Жонсонни (18-10-1) ҳакамларнинг якдил қарорига кўра таслим этди.

Эътиборлиси, мусобақа доирасида икки ҳамюртимиз — Саидёқуб Қаҳрамонов (13-3) ҳамда Холмурод Нурматов (15-9-1) ҳам октагонга кўтарилди. Қаҳрамонов мисрлик Омар Эль Билини биринчи раундда бўғиш усули орқали мағлуб этган бўлса, Нурматов Россия вакили Умалат Исраиловга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди.

ACA 194 турнирининг тўлиқ натижалари:

Амир Алиакбари Тони Жонсонни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди (50-45, 50-45, 49-46)

Али Багов Дави Рамос техник нокаут орқали таслим этди (2 Раунд, 2:39)

Абдул-Рахман Дудаев Павел Витрукни очколар ҳисоби билан мағлуб этди (29-28, 28-29, 30-27)

Али Абдулхаликов Александр Матмуратовдан очколар ҳисобига кўра устун келди (29-28, 28-29, 29-28)

Куат Хамитов Анатолий Бойкони ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28)

Гурам Кутателадзе Виктора Хьюгони техник нокаут билан енгди (1 Раунд, 2:44)

Умалат Исраилов Холмурод Нурматовни ҳакамларнинг якдил қарори билан енгди (29-28, 29-28, 29-28)

Жора Айвазьян Дэнис Сильвани техник нокаут орқали таслим қилди (2 Раунд, 0:29)

Шамиль Басаев Веллингтон Перейрани ТКО билан енгди (2 Раунд, 4:38)

Саидёқуб Қахрамонов Омар Эль Билини бўғиш усули орқали мағлубиятга учратди (1 Раунд, 4:13)

Шамиль Бораев Яҳъя Геитуни ҳакамларнинг якдил қарори ила енгди (30-27, 30-26, 30-26)

Ризван Али Рана Сингхни техник нокаут билан мағлуб этди (1 Раунд, 3:21)

Араш Садеги Клидсон Абреудан ТКО орқали устун келди (2 Раунд, 3:32).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг