UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 сен 19:54
Янгиликлар

Футбол

Қатар ЖЧ-2022 учун 208 млрд евро сарфлади — бу Россиянинг 2018 йилдаги харажатидан 17 марта (!) кўп

Теглар :  Қатар-2022
Қатар бўлажак мундиаль учун 208 млрд евро сарфлаб улугрди — бу 2018 йилда Россиядаги кўрсаткичдан 17 марта кўпроқ.

"The Sun" нашрининг хабарига кўра, Қатар ЖЧ-2022 учун 208 млрд евро атрофидаги маблағни сарфлаб улгурган, бу ЖЧ-2018 дагидан 17 марта кўпроқ дегани. Россия ўзи ўтказган мусобақа учун 11,6 млрд фунт (тахминан 13 млрд евро) ишлатган.

Солиштирик учун 2014 йил Бразилия 15 млрд фунт (тахминан 17 млрд евро), 2010 йил ЖАР эса 3,6 млрд фунт (тахминан 4 млрд евро) сарфлаган.

Мусобақанинг алоқа ишлари бўйича директори Фатма Ал-Нуайми Қатар бу пулларни нималарга сарфлаганини тушунтириб берди.

"Жаҳон чемпионати Қатарнинг 2030 йилгача мўлжалланган миллий ривожланиш лойиҳасига киритилган. Бу давлат даражасидаги катта стратегия. Бу орқали шаҳарлар, саноат ва бутун мамлакат бўйлаб хизмат кўрсатиш соҳасида ўсиш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими яхшиланиши режалаштирилган.

Кўп бор ЖЧ билан бирга тилга олинаётган 200 млрд доллар (тахминан 208 млрд евро) аслида миллий ривожланиш стратегияси ва Қатарнинг ривожланишидек катта мақсадларни кўзлаган ана шу лойиҳага тегишлидир.

2022 йил фойдаланиладиган катта кўламдаги инфратузилма объектлари, мисол учун йўллар, метро, аэропорт, меҳмонхоналар ва бошқа кўплаб туристик объектлар биз ЖЧни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритишимиздан аввал режалаштириб бўлинганди", – деди Ал-Нуайми.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг