UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 ноя 12:44
Янгиликлар

Қиличбозлик, Фотогалерея

Қиличбозларга спорт анжомлари топширилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Қиличбозлик
Ўзбекистон Қиличбозлик федерациясининг жойлардаги ҳудудий бўлинмаларининг моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш, ёш спортчиларимизни тегишли спорт кийимлари (экипировкалари) ва анжомлари билан таъминлаш каби ибратли ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Кеча жойлардаги қиличбозлик бўлинмаларини ва спортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга керакли спорт анжомлари, жиҳозлар ва экипировкалар тантанали равишда топширилди. 

Биринчи босқич (жорий йил август ойи)да қиличбозлик федерациясининг жойлардаги минтақавий спорт бўлиммаларига, жумладан Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларига қиличбозлик спорти махсус кийимлари, қиличбозлик йўлакчалари ва бошқа жихозлар берилган эди.

Кеча ҳомийлар томонидан топширилган қиличбозлик спорт анжомлари ушбу бошланган ҳайрли ишнинг иккинчи босқичи ҳисобланади. Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарканд, Фарғона, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар бўлинмалари, Қиличбозлик миллий клуби вакилларига 19 ном ва турдаги  спорт анжомлари ва жиҳозлари, махсус кийимларнинг ҳадя этилгани, айни муддао бўлди.



Муаллиф - Алимурод Мамадаминов/olamsport.com

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг