UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 ноя 08:30
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимиз FIE томонидан тақдирланишди

Теглар :  Қиличбозлик
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоасига FIE мукофоти – “2022/2023-йилларда эркаклар сабляси бўйича дунёнинг энг яхши ёшлар жамоаси” топширилди.

Маълумки, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан барча спорт турлари қатори навқирон авлодни спортга кенг жалб этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан қиличбозлик спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш борасида мақсадли ишлар олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, федерация раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон МОҚ кўмагида қиличбоз-спортчиларимизнинг ўқув-машғулот йиғинлари (шу жумладан хорижий давлатларда), шунингдек нуфузли халқаро мусобақаларда тизимли равишда иштирок этиши учуни барча зарур шарт-шароит яратилган. 

Қиличбозларимиз Осиё ўйинлари, Жаҳон ҳамда Осиё чемпионати ва кубоги каби халқаро турнирларда эришаётган юксак спорт ютуқлари бунга яққол мисол бўла олади.

25 ноябрь куни Мисрнинг Шарм Эл-Шейҳ шаҳрида бўлиб ўтган FIE Конгрессида Ўзбекистон қиличбозлик  федерациясига “2022/2023-йилларда эркаклар сабляси бўйича дунёнинг энг яхши ёшлар жамоаси” мукофоти топширилди.


Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг