UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 янв 11:34
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимиз сабля йўналишидаги Жаҳон кубоги босқичида иштирок этишяпти

Болгариянинг Пловдив шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 39 давлатидан 400 нафардан зиёд спортчи иштирок этаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашмоқда.

Ортда қолган кун аёллар ўртасида саралаш баҳслари ўтказилди. Унда ҳамюртларимиздан Фернанда Эррера 1/32 финал босқичига йўл олди. Шунингдек, мусобақанинг сараланган 16 спортчисидан бири Зайнаб Дайибекова ушбу босқичдан медаллар учун курашга қўшилади. Плей-офф баҳслари 26 январь куни бўлиб ўтади. Бугун кун давомида Муса Аймуратов, Исламбек Абдазов ва Зуҳриддин Қодиров саралаш баҳсларида жанг қилиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, бугун Қатар мезбонлик қиладиган шпага бўйича Гран-при турнири ҳам старт олади. Унда дастлабки кун қизлар ўртасидаги саралаш баҳслари ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг