UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 июл 10:58
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Қишки Олимпия ўйинлари-2026 медаллари тақдим этилди + ФОТО

Қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси 2026 йилда Милан ва Кортина-д`Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтадиган мусобақаларда спортчиларга топшириладиган медалларни тақдим этди.

Тақдимот кеча Италиянинг сувли Венеция шаҳрида бўлиб ўтди.

Медалларнинг ҳар бири Олимпия ҳалқалари билан боғланган икки қисмга бўлинган. Бу олимпиячи спортчилар ва уларга ёрдам берувчиларнинг йўли рамзидир. Шунингдек, ғояга кўра, дизайнда нафислик ва экологик тозалик уйғунлаштирилган.

Медаллар фақат қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлайдиган индукцион печларда қуйилади. Медалларни ишлаб чиқариш билан Италия давлат танга ва полиграфия институти (IPZS) шуғулланади.

Қишки Олимпиаданинг ўзи 2026 йилнинг 6-22 февраль кунлари, Қишки Паралимпиада эса 6-16 март кунлари бўлиб ўтади.

Маълумот учун, фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дмитрий Чигирёв ва Екатерина Гейниш тандеми Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинлари лицензиатлари ҳисобланади. Улар айни пайтда бўлажак Олимпиадага Москва шаҳрида тайёргарлик кўришяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг