UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 янв 17:17
Янгиликлар

Қишки спорт турлари, Харбин-2025

Қишки Осиё ўйинлари Қозоғистонда трансляция қилиниши аниқ бўлди, Ўзбекистондачи?

Хабар бериб бораётганимиздек, 7-14 февраль кунлари Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Кеча Қозоғистоннинг Qazsport телеканали мусобақани намойиш қилиш ҳуқуқини қўлга киритгани ҳақида маълум қилди.

Olamsport.com'га маълум бўлишича, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (МТРК) мазкур комплекс турнирдан трансляция амалга оширмайди. МТРК қошида "Футбол ТВ" ташкил этилганидан кейин "Спорт" телеканалида бошқа спорт турларига оид мусобақалар намойиши кўпайиши тахмин қилинганди, бироқ ҳозирча бу амалга ошганича йўқ.

Аввалроқ айтилганидек, бу Ўзбекистон учун ўз тарихидаги энг кўп иштирокчи билан қатнашиладиган қишки Осиё ўйинларига айланиши эҳтимоли юқори. Очиқ маълумотларга кўра, мамлакат МОҚ шу пайтгача ўтказилган ўйинлагда 11 нафардан кўп спортчи билан бормаган, Харбин-2025 учун эса 26 нафар спортчи рўйхатдан ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги, VIII қишки Осиё ўйинлари 2017 йилда Япониянинг Саппоро ва Обихиро шаҳарларида ўтказилган ва унда Ўзбекистондан фақатгина фигурали учувчи Миша Ге қатнашганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг