UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 апр 07:42
Янгиликлар

Дзюдо

Қитъа чемпионати старти олдидан Осиё дзюдо иттифоқи Конгресси ўтказилди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё дзюдо иттифоқининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.

Унда Осиё дзюдо иттифоқи президенти Обайд Ал Анзи, федерация ва конфедерациялар раҳбарлари, делегатлар иштирок этди. Дастлаб, Осиё дзюдо иттифоқи президенти, Бош котиби, Бош ҳисобчиси ҳамда Ижроқўм аъзоларининг 2024 йил якунлари бўйича ҳисоботлари тингланди. 

Шундан сўнг Осиё дзюдо иттифоқининг Жанубий, Шарқий ва Марказий минтақалари бўйича вице-президентлари йил давомида амалга оширилган ишлар, ўтказилган мусобақалар бўйича ўз ҳисоботларини тақдим этишди. 

Шунингдек, Бангкок шаҳри мезбонлигида ўтадиган катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда келаси йил Японияда ўтажак Осиё ўйинларига олиб борилаётган тайёргарликлар юзасидан ҳам ахборот берилди. 

Бундан ташқари, Осиё дзюдо иттифоқининг 2025 йилги тақвимидан ўрин олган кадетлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчиликлари ҳамда уларнинг манзилларига ойдинлик киритилди. 

Осиё дзюдо иттифоқи Конгрессида Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов бошчилигидаги делегациямиз ҳам иштирок этди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг