UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 ноя 09:49
Янгиликлар

Шахмат

Қизларимиз FIDE Жамоавий жаҳон чемпионатининг 1/4 финалида бошдан баланд сакрай олишмади

Испаниянинг Линарес шаҳрида шахмат бўйича аёллар ўртасида FIDE Жамоавий жаҳон чемпионати давом этмоқда.

“World Women’s Team Championship 2025” мусобақасида 12 давлат терма жамоалари ўз иштирокини бошлаган эди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “В” гуруҳида Грузия, Хитой, Ҳиндистон, Франция ва Украина жамоаларига қарши баҳс олиб борди. 

Грузия, Хитой, Ҳиндистон терма жамоаларига имкониятни бой берган шахматчи қизларимиз Франция ва Украинадан устун келишди. Ўтказилган 5 тур якунига кўра жамоамиз гуруҳда 4-ўринни эгаллаб, нокаут босқичига йўлланма олганди.

Афсуски, 1/4 финалда қизларимиз мусобақа фаворитларидан бири "А" гуруҳи ғолиби FIDE байроғи остида ўйнаётган Россия терма жамоасига ҳар икки учрашувда ҳам 0,5:3,5 ҳисобида имкониятни бой бериб, Жамоавий жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлашди. 

1/4 финал натижалари:

1-учрашувлар. FIDE (Россия) – Ўзбекистон 3.5:0.5, АҚШ – Хитой 3:1, Озарбайжон – Грузия 2:2, Қозоғистон – Ҳиндистон 3:1.

2-учрашувлар. FIDE (Россия) – Ўзбекистон 3.5:0.5, АҚШ – Хитой 1:3, Озарбайжон – Грузия 2.5:1.5, Қозоғистон – Ҳиндистон 1.5:2.5.

Тай-брейк. АҚШ – Хитой 0.5:3.5, Қозоғистон – Ҳиндистон 2,5:1.5.

1/2 финал жуфтликлари. Россия – Хитой, Озарбайжон – Қозоғистон.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси таркиби:

Гулруҳбегим Тоҳиржонова 2369

Умида Омонова 2289

Гулдона Каримова 2286

Мадинабону Халилова 2228

Нафиса Мўминова, терма жамоа менежери, жамоа раҳбари.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг