UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 фев 19:10
Янгиликлар

Дзюдо

Қизларимиз Тошкент "Катта Дубулға" турнирига тайёргарлик кўришяпти

Шу кунларда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Ушбу йиғин қизларимиз учун 3-5 март кунлари пойтахтимиз мезбонлигида ўтказиладиган Тошкент "Катта Дубулға" турнирига тайёргарлик вазифасини ўтаб беряпти. Машғулотлар залда, шунингдек очиқ ҳавода (кросс) ташкил этилмоқда. 

Тажрибали дзюдочимиз Гулноза Матниязова эса индивидуал тарзда шуғулланяпти. У 16-18 февраль кунлари Исроилда ўтказиладиган Тель-Авив "Катта Дубулға" турнирида иштирок этади. Қолган қизларимиз Тошкент "Катта Дубулға" мусобақасига ҳозирлик кўришяпти. 

Айни шу сонияларга қадар Тель-Авив "Катта Дубулға" турнирида қатнашиш истагини билдирган давлатлар сони 56 тага етган. Жами 428 (236 эркак, 192 аёл) нафар дзюдочи мусобақа учун рўйхатдан ўтказилган.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг