UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 авг 07:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қозоғистон ҳақиқатдан ҳам Болтаев - Консбеков жанги юзасидан шикоят қилдими?

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати давом этмоқда.

Мусобақа доирасида -75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шавкатжон Болтаев бир неча кун олдин ўзбек бокси тарбияланувчиси, бугунги кунда Қозоғистон терма жамоаси номидан мусобақаларда иштирок этаётган Аман Консбековни 4:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Қозоғистон томон ушбу жанг натижасидан норози бўлгани ва бу борада шикоят киритиши ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Биз ушбу масала юзасидан Ўзбекистон бокс федерациясига мурожаат қилдик. Федерация бош котиби Шоҳид Тиллабоев эса ушбу вазият борасида муносабат билдирди.

"Бу мусобақа World Boxing конституцияси ва техник қоидалари асосида ўтказилади. Мусобақа регламентига кўра, жанг натижалари бекор қилинмайди ва қайта кўриб чиқилмайди. 

Бу жангда мухлислар ғалаба қозонди деган бўлардим. Баҳсда ўзбек боксининг икки ажойиб тарбияланувчиси ўртасидаги жангни томоша қилдик. Бу жангни финалдан олдинги финал деган бўлардим. Аман Консбеков ҳам ўзбек бокси тарбияланувчиси. У Қозоғистон терма жамоаси сафига бориб қўшилганига кўп вақт бўлгани йўқ. У билан муносабатларимиз яхши. 

Қўшимча сифатида айтишим мумкинки, йигитларнинг ҳар иккиси ҳам ўзбек бокси мактаби тарбияланувчилари эканлигини инобатга олсак, бу Ўзбекистон боксининг қандай даражада эканлигини кўрсатиб берди. Уларнинг иккиси ҳам дўст, биргаликда улғайишган. Шунинг учун, бу мавзуда қандайдир "негатив" фикрлар билдирилмаслигини истардим" - деди Шоҳид Тиллабоев сайтимиз журналисти Азиз Тўхтамуродов билан суҳбатда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг