UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 янв 12:17
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Қозоғистон XXXII Бутунжаҳон қишки Универсиадада 103 спортчи билан қатнашади

13 январь куни Италиянинг Турин шаҳрида талаба спортчилар ўртасидаги XXXII Бутунжаҳон қишки Универсиада старт олади.

23 январга қадар давом этадиган ушбу комплекс мусобақада дунёнинг 57 давлатидан 2000 нафарга яқин спортчи 11 спорт турида 96 та медаллар жамланмаси учун баҳсларга киришади. Универсиадада Қозоғистон делегацияси 103 нафар спортчи билан иштирок этади. Улар биатлон, шорт-трек, чанғи пойгаси, фигурали учиш, фристайл, тоғ чанғи спорти, эркаклар ва аёллар хоккей турнирларида медаллар учун баҳс олиб боришади. 

Маълумот учун, Қозоғистон терма жамоасининг қишки Универсиададаги энг яхши натижаси 2017 йили Алматида ўтган мусобақага тўғри келади. Қўшниларимиз ўз уйларидаги Универсиадада 11 та олтин, 8 та кумуш, 17 та бронза, жами 36 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни банд этишганди. 

XXXII Бутунжаҳон қишки Универсиадада Ўзбекистон спорт делегацияси иштирок этмайди. Бизга хабар беришларича, асосий эътибор бир ойдан сўнг Хитойнинг Харбин шаҳрида ўтказиладиган IX Қишки Осиё ўйинларига қаратилган экан. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг