UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 ноя 17:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қозоғистоннинг биринчи рақамли боксчилари Тошкентга келади

Бу ҳақда Қозоғистон бокс федерацияси бош котиби Мерей Акшалов хабар берди.

Унинг айтишича, Ҳиндистондаги World Boxing турнирига бормаган мамлакатнинг биринчи ва иккинчи рақамли боксчилари Ўзбекистонга келади. 

"Эркаклар терма жамоамизнинг биринчи ва иккинчи рақамли боксчилари ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигида Тошкентга йўл олишади ва у ерда халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси ва Таиланд терма жамоалари қўшма машғулот ўтказишади. Аёллар терма жамоамиз эса йил охиригача аввалдан белгиланган режа асосида ишлайди", — деди Акшалов.

Маълумот учун, 16-20 ноябрь кунлари Ҳиндистонда ўтказиладиган World Boxing Жаҳон Кубогининг якуний босқичида Қозоғистон терма жамоасининг иккинчи ва учинчи рақамли боксчилари рингга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг