UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 дек 14:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Раҳматжон Рўзиохунов Ўзбекистон чемпионати, Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди

Ўзбекистон бокс терма жамоаси катта мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов сайтимизга берган интервьюсида яқинда бошланадиган Ўзбекистон чемпионати, Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги ҳақида гапириб ўтди.

- Бир неча кундан сўнг Ўзбекистон чемпионати старт олади. Мамлакат биринчилигида қайси машҳур боксчиларимизни кўришимиз мумкин? 

- Ўзбекистон чемпионатида барча юлдузларни кўрамиз. Ҳасанбой Дўсматовдан тортиб, ҳамма машҳур боксчиларни. Кимки ўзини Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ва Париж мезбонлик қиладиган Олимпиадада кўришни хоҳласа ҳаммаси қатнашади. Чунки биз олдинда турган жаҳон чемпионатига боксчиларимизни саралаб олиб, тайёргарликни бошлашимиз керак. 


- Осиё чемпионатида Лазизбек Муллажонов ажойиб ғалабани қўлга киритди. Париж Олимпиадасида ҳам Муллажоновга ишонч билдириладими?

- Албатта, унга ишонамиз. Муллажоновни Баҳодир Жалоловнинг ўрнини боса оладиган боксчи деб биламиз. Лекин ҳозирги кунда Жалолов биринчи рақамли спортчи ва биз уни жаҳон чемпионати ҳамда Олимпия ўйинларидаги иштирокини ҳали кўриб чиқяпмиз. IBA -100 кг вазнни ҳам қўшмоқчи. Агар ушбу вазн қўшиладиган бўлса иккиси ҳам иштирок этади. Албатта биз шуни хоҳлардик. 

- Бир неча кундан сўнг Баҳодир Жалоловнинг проф боксдаги навбатдаги жанги бўлиб ўтади. Рақиб анча кучли дея қаралмоқда. Жалолов қисқа муддат ичида тиклана оладими?

- Бу ҳақда ҳали Тўлқин Қиличев билан гаплашганимиз йўқ. Чунки улар яқинда Америкадан учиб келишди. Ўйлайманки, уларнинг тактикаси тўғри бўлди. Сабаби Баҳодирнинг ҳозирги формасидан фойдаланиш керак. Америкада мураббийлар томонидан қўйилган мақсадга эришилмади деб ўйлайман. Абу-Дабида бўладиган жангни қийинроқ деб ҳисоблайман. Бунинг сабаби Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим этувчи турнирда бу икки боксчи учрашишган ва унда Жалоловни қўли баланд келган. Жалоловни рақиби жуда яхши спортчи. Менимча, жуда чиройли жанг бўлиб ўтади.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
04 дек 17:11:35
SPRINTERshashist
Узбекистон чемпионатидан кейин икки кундан кейин Америка га бориб жанг ахмоклик эмасми
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг