UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 окт 18:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Раҳмоновнинг менежери: "Чемпионни кутишнинг иложи йўқ - ўзимизни эслатиб қўйишимиз керак"

Мағлубият нималигини билмай келаётган қозоғистонлик ярим ўрта вазн тоифаси вакилини мухлислари октагонга қайтишини камида уч ой кутишларига тўғри келади.

Бу ҳақда "Ушатайка" каналига берган интервьюсида "Номад"нинг менежери Саят Абдраҳманов маълум қилди.

"Шавкатнинг соғлиғида муаммолар бор эди. Май ойида бизга Белал Муҳаммад билан чемпионлик камари учун жанг қилиш таклифини беришганди, аммо афсуски, Шавкат жароҳати туфайли бу жангни қабул қила олди. Ҳозирда у тўлақонли машғулотларга киришган ва катта эҳтимол билан январь ойи охири ёки февраль ойи бошида жанговар формада бўлади. Ҳозир шундай режамиз бор. У аллақачон кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпти ва келаси йил бошида чиқиш қилишни мақсад қилган ҳолда тайёргарлик кўрмоқда", - деди Абдураҳмонов.

Шунингдек, менежер Раҳмоновнинг кейинги жангида UFC чемпионлик камари учун октагонга чиқишни режалаштирмаётганини таъкидлади.

"Агар ярим ўрта дивизиондаги вазият ҳақида гапирадиган бўлсак, бир йил олдин у ерда даъвогарлар етишмасди, аммо ҳозир аксинча, улар жуда кўп. Уларнинг кўпчилиги ўзаро ҳисоб-китоб қилмоқда: Шон Брэди Майкл Моралес билан, Карлос Пратес Леон Эдвардс билан, Иан Гарри Белал Муҳаммад билан. Яна собиқ чемпион Камару Усмон ҳам бор. Яъни, вазият шундайки, шунчаки чемпионни кутишнинг иложи йўқ - қайтиш, ўзингизни ёрқин эслатиш ва яна камар учун жанг қилиш имкониятига эга бўлиш керак. Шунинг учун, ноябрь ойида бу жанглар қандай ўтишини, дивизиондаги вазият қандай ўзгаришини кўрамиз ва шундан кейин кейинги қадамлар ташланади", - дея тушунтирди Абдураҳмонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг