UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 фев 09:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамзан Кадиров Бетербиевнинг мағлубиятига муносабат билдирди

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Кадиров Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган проф бокс оқшомининг марказий жанги ҳақида гапирди.

Яримоғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун кечган реванш мақомидаги ушбу жангда камарлар соҳиби бўлиб турган Артур Бетербиев россиялик Дмитрий Биволга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди. Артур чеченистонлик ҳисобланади.

"Ар-Риёдда ўтган оқшом профессионал бокс тарихидаги энг ёрқини бўлди дейиш мумкин. Бу жангни бутун дунё кутди. Икки бир-бирига тенг рақиблар – Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ажойиб жанг ўтказиб беришди. Бу жанг нафақат кучли боксчи номини аниқлаб берди, балки уларнинг кучли характер эгалари эканини ҳам амалда кўрсатди. Артур Бетербиев замонавий боксдаги даҳшатли нокаутчи ҳисобланади. 

Афус, энди унинг ана шу нокаутлари қаторида битта мағлубият ҳам бор. Ҳа, бу профессионал спорт, унда шундай мағлубиятлар ҳам бўлади. Мағлубиятга қарамай, Бетербиев бокс мухлислари учун ўрнак бўлиб қолаверади. Битта оқшомдаги мағлубият билан чемпион руҳиятини синдириб бўлмайди. Укам Артурга кейинги фаолиятида ғалаба ва омад тилайман. Ишончим комил, у албатта кучли бўлиб қайтади", – деди Кадиров.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг