UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 фев 16:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамзан Қодиров Ислам Махачевга қўйилган айбловларга муносабат билдирди

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров енгил вазн тоифаси UFC чемпиони Ислам Махачевнинг UFC 284 турнири олдидан капельницадан фойдалангани туфайли дисквалификация қилинишига муносабат билдирди.

"Бугун муҳокама мавзуси россиялик UFC жангчиси Ислам Махачев бўлди, у яқинда австралиялик Алекс Волкановскини ҳалол жангда мағлуб этди. У жанг олдидан ноқонуний йўл билан ўзини жисмоний ҳолатини тиклаганликда айбланмоқда. Албатта, айбловлар фақат миш-миш ва тахминларга асосланган.

Кўринишидан, бундай айбловлар ҳар томонлама текширишни ва тақиқланган моддадан фойдаланганини тасдиқлашни талаб қилади. Аммо, бу ерда гап рус жангчиси ҳақида кетяпти ва бу фақат битта нарсани англатади: замонавий сиёсий кун тартибига риоя қилиш керак — барчаси учун Россияни айблаш. Спортчимизга қўйилган бу айблов жаҳоннинг етакчи MMA промоушени – UFC нуфузига жиддий путур етказади. Асосийси, "рус империализми вакилини" дисквалификация қилиш билан жазолаш.

АҚШ сиёсатини олдиндан айтиш мумкин. Шунга қарамай, биз бир қанча нарсаларни аниқ биламиз. Мағлубиятга учраган австралиялик ва айрим шахсларнинг айбловлари асоссиз. Исламнинг ўзи тасдиқлаганидек, жангдан олдин ва кейин тегишли комиссия уни тахминан тўрт марта допинг синовдан ўтказади. Ислам Махачев муносиб UFC чемпиони", - деб ёзади Қодиров ижтимоий тармоқларга.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг