UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 дек 10:59
Янгиликлар

Бошқалар

Расман! 2025 йилги Ислом бирдамлиги ўйинлари Ар-Риёдда ўтказилади

Айни кунларда Албания пойтахти Тирана шаҳрида Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси ((ISSA)нинг навбатдаги Сессияси бўлиб ўтмоқда.

Унда келаси йил ўтказилиши кўзда тутилган Ислом бирдамлиги ўйинларининг мезбонлиги ва ташкилотнинг келгусидаги фаолиятига оид масалалар кўриб чиқиляпти. Мазкур тадбирда Ўзбекистон МОҚ номидан Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев ҳам иштирок этмоқда.

Йиғилишда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд келаси йил Ислом бирдамлиги ўйинларига мезбонлик қилиши расман тасдиқланди. Бўлажак мусобақа 7-21 ноябрь кунларига белгиланган. Унинг дастуридан 13 та Олимпия, 4 та ноолимпия, 3 та Паралимпия ва 1 та миллий спорт тури ўрин олган. Дастурга кўра, бугун халқаро ташкилотнинг Ижроқўм йиғилиши ва Бош Ассамблеяси ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги Ислом бирдамлиги ўйинлари 2022 йил Туркиянинг Коня шаҳрида ўтказилган бўлиб, унда Ўзбекистон делегацияси 56 та давлат орасида 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг фахрли иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг