UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 ноя 17:28
Янгиликлар

Футбол

Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди

Теглар :  АҚШЖЧ-2026Гаити
Хабарингиз бор, бўлажак мундиалга АҚШ, Канада ҳамда Мексика мамлакатлари мезбонлик қилади.

Гаити терма жамоаси 52 йил ўтиб, илк бор (тарихида иккинчи марта) мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритганди. Бироқ ушбу терма жамоа мухлислари АҚШга киришда муаммоларга дуч келадиган кўринади. 

Гап шундаки, шу йилнинг июнь ойида Дональд Трамп 12 давлат фуқароларига мамлакатга киришни тақиқловчи ҳужжатга имзо чекканди. Бундай ҳаракат миллий хавфсизликни таъминлаш учун зарур чора-тадбирлар эканлиги таъкидланганди. Рўйхатдаги давлатлар орасида Гаити давлати ҳам бор.

Энди эса барчаси расман ўз тасдиғини топди — президент Дональд Трамп администрацияси қарорга ўзгартириш киритмаслиги ва у ёки бу давлат учун истисно қилинмаслигини маълум қилди.

Бошқа томондан бу қарор терма жамоа аъзолари ва АҚШда истиқомат қилувчи гаитиликларга таъсир қилмайди. Қўшма штатларда эса гаитиликларнинг каттагина диаспораси бор. Демак, Гаити терма жамоаси мундиалда буткул мухлисларсиз қолиб кетмайди.

Гаити тарихда биринчи ва ҳозирча ягона марта 1974 йилда жаҳон чемпионатида иштирок этган. Гуруҳнинг учала ўйинида ҳам мағлуб бўлган бўлсада, гаитиликлар 2 бор рақиблари дарвозасини ишғол этишни уддалаган.


Хорижий манбалар асосида тайёрланди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг