UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 мар 11:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Баҳодир Жалолов навбатдаги жанги санаси ва манзилини тасдиқлади (ПОСТЕР)

Профессионал бокснинг супер оғир вазнидаги ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов кейинги жанги бўйича маълумотлар билан ўртоқлашди.

Ҳамюртимиз аввал кутилганидек, 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank ташкил этадиган бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Бокс оқшомида Жалоловга ким рақиблик қилиши ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Аммо кўпчилик ўша куни Баҳодирнинг қозоғистонлик Иван Дичко билан жанг қилишини тахмин қилмоқда.

Эслатиб ўтиш жоиз, Жалолов 7 февраль куни Канаданинг Монреаль шаҳрида ўтказилган проф бокс оқшоми доирасида франциялик Девид Спилмонт билан жанг қилиши керак эди. Аммо ташкилотчилар Баҳодирнинг юзидаги ҳуснбузар туфайли жангни бекор қилишганди. Шундан кейин Жалолов ҳам, Спилмонт ҳам тез орада бошқа манзилда жанг ўтказишга тайёр эканликларини билдиришганди. 

5 апрель куни "Барыс Арена"да ўтказиладиган турнирнинг марказий жангида ўрта вазн тоифасида IBF ва WBO йўналишлари чемпиони қозоғистонлик Жанибек Алимханули (16-0, 11 KO) келиб чиқиши конголик, ҳозирда Франция шарафини ҳимоя қилаётган Анауэль Нгамиссенге (14-0, 9KO)га қарши рингга кўтарилади.

Шунингдек, Астанадаги турнирда қозоғистонлик ака-ука Маҳмуд ва Торехан Сабирхонлар профессионал боксдаги дебют жангларини ўтказишади. Ҳамюртларимиздан эса Баҳодир Жалоловдан ташқари ярим енгил вазн тоифасида WBA камари учун собиқ даъвогар Отабек Холматов иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг